Кварацхелия учун икки клуб кураш олиб боради

ПСЖ ва "Барселона" бош мураббийлари Луис Энрике ва Ханс-Дитер Флик "Наполи" вингери Хвичи Кварацхелия билан шартнома имзолаш ниятида. Футболчининг ўйин услуби икки мураббийларига ҳам ёқади. Бу ҳақда "Gazzetta" нашри хабар берди.

"Наполи" эса футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Аввалроқ маълум қилинганидек, вингернинг вакиллари клубдан йиллик маошни 8 миллион еврога ошириб, шартномани 2029 йилгача узайтиришни сўраган эди. "Наполи" эса ўз навбатида, 6 миллион евродан ошмайдиган маош ва қўшимча тўловлар таклиф қилишга тайёр.

Бошқа клубларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, клуб президенти Аурелио Де Лаурентис вингернинг янги шартномасига 100 миллион евролик товон пулини киритишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Хвичанинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2027 йилда тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!