Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кварацхелия учун курашга "Ливерпуль" ҳам қўшилди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи

"Ливерпуль" "Наполи"нинг 23 ёшли вингери Хвича Кварацхелиянинг трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Аммо, таъкидланишича бу трансферни амалга ошириш қийин бўлади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Кварацхелия барча турнирларда 45 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ