КХДР терма жамоаси устози: Эртанги ўйинда биз учун натижа муҳим эмас

Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан кореяликлар устози Юн Жонг Су матбуот анжуманида иштирок этди ва бўлажак баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз БААда ўтган Осиё кубогидан сўнг илк ўйинни ўтказамиз. Таркбимизда ўзгаришлар бўлди. Ўйлайманки, бу учрашув Ўзбекистон учун ҳам, КХДР учун ҳам фойдали бўлади деб ўйлайман.

Тўғри, Осиё кубогидан сўнг ўйин ўтказмадик. Уз уйимизда машғулотлар олиб бордик. Эртанги беллашувда таркибда янги футболчиларни кўришингиз мумкин бўлади.

Раҳбарият қўйган асосий вазифалардан бири ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида муносиб иштирок этиш ва айнан ушбу жараёнга эътибор қаратилади. Айни вақтда бизда ЖЧга чиқишдан бўлак, истиқболли режаларимиз мавжуд эмас.

Олдинда турган баҳсда бизга натижа у қадар муҳим эмас. Асосийси, таркибдаги янги футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. Ушбу йиғинга ҳорижда ўйнаётган футболчилар эмас, асосан маҳаллий чемпионатда тўп тепадиган футболчиларни жалб этганмиз.

Футболчиларим учун ЖЧга чиқиш мотивация беради. Жамоада муҳит ўзгарган. Бизда ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш муаммо эмас. Ҳозирги таркиб 20 кунда йиғилган ва жамоамиз янгидан қурилмоқда. Янги футболчилар селекцияси билан шуғулланмоқдамиз", - деб Шимолий кореялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz интернет нашри мухбири Шаҳзод Холбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шарипов Иманалы
06/06/2019 18:24
Понятноооо