КХДР термаси устози Ўзбекистондан учралган йирик мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Бугун ҳар иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ўзбекистон бунда кучлироқ кўринди. Жамоани йиғганимизга 20 кун бўлди ва шу боис унчалик ҳам тайёр эмас эдик. Умуман олганда, ўйин яхши ўтди. 

Бугунги учрашувда стадиондаги атмосфера футболчиларимизга бироз ҳалал берди. Босқичма-босқич барча камчаликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Бизда ёш футболчиларни тарбиялаш жараёни яхши кечмаяпти. 2010 йилдаги каби футболчилар йўқ. Жамоамиз кучсизланди, деса ҳам бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларинг индивидуал жиҳатдан кучли эканлигини таъкидлаган бўлар эдим", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxriyor Xolmamatov
07/06/2019 22:25
Uyinda (3-0) emas (4-0) buldi. Etiborli bulish kerak
Dilmurod Rustamov
07/06/2019 23:35
Agar igor segeyev bulmasa nima qilardik????????????