La Gazette dello Sport Италия чемпионатининг энг яхшиларини аниқлади

Италиянинг энг машҳур нашрларидан бири La Gazette dello Sport 2020 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўйича ўз совриндорларини эълон қилди.

Ўтган йил январь ойида "Милан"га кўчиб ўтган Златан Ибрагимович энг яхши футболчи, "россонерилар" устози Стефано Пиоли энг яхши мураббий унвонини қўлга киритди.

2020 йил календарида Златан миланликлар либосида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. "Милан" ўтган мавсум якунларига кўра, чемпионатда 6-ўринни эгаллади, жорий мавсумда эса, А Серия 11-туридан сўнг 27 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда.

Олдинроқ, "Аталанта" якунланаётган йилнинг энг яхши клуби, деб топилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!