Ла Лига, 13-тур. "Ёмғир остидаги дуэль" ёхуд "Реал" Роналдунинг дубли эвазига ғалаба қозонди

Испания Ла Лигаси 13-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз уйида "Спортинг Хихон" футболчилари билан тўқнашди. 

Мазкур ўйинда мадридликлар Криштиану Роналдунинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди ва турнирдаги пешқадамликни мустаҳкамлади. 

Қайд этиш керак, ўйин кучли ёмғир остида ўтди ва бу футболчиларга қийинчиликлар келтириб чиқарди.

Реал Мадрид – Спортинг Хихон 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 5, пенальти Роналду, 2:0 – 18 Роналду, 2:1 – 35 Кармона.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Начо, Данило, Рамос (Марсело, 72), Модрич, Ковачич (Иско, 81), Хамес (Асенсио, 72), Васкес, Роналду, Бензема.

Спортинг Хихон –  Мариньо, Кастельяно, Хорхе Мере, Аморебьета, Лопес, Гомес (Родригес, 76), Альварес, Кармона (Вигера, 76), Аит-Атман (Касес, 81), Дуглас Перейра, Чоп.

Огоҳлантиришлар: Аморебьета (40), Аит-Атман (61), Кармона (66), Начо (77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!