Ла Лига. Кроос қизил карточка олган учрашувда "Реал" Каталония клубини енга олмади

Ла Лига 12-туридан ўрин олган "Реал" - "Жирона" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 70-дақиқада Винисиус ҳисобни очган бўлса, бироз ўтиб Стуани мувозанатни тиклади. Шунингдек, "қаймоқранглилар" аъзоси Кроос 90+1-дақиқада майдондан четлатилди. 

Мағлубиятдан қатъи назар, Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!