Ла Лига. 24-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат

Ла Лиганинг 24-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур тур доирасида бир қатор қизиқарли ва кескин ўйинлар бўлиб ўтди.

Хусусан, "Барселона" сафарда ўз ҳамшаҳари "Жирона"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, муҳим очколарни йўқотди. Уларнинг асосий рақобатчиси бўлган "Реал Мадрид" эса "Реал Сосьедад"ни қийинчиликсиз енгди. 

Шунингдек, Испания Кубоги доирасида каталонияликларни йирик ҳисобда мағлуб этган "Атлетико" бу сафар чемпионат доирасида "Райо Вальекано"дан йирик ҳисобда мағлубият қабул қилди.

Маълумот учун, айни пайтда "қироллик клуби" 60 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улардан 2 очко кам жамғарган "Барселона" иккинчи ўринда бормоқда. Кучли учликни эса 45 очкога эга "Вильярреал" якунлаб бермоқда.

Қуйида 24-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишишингиз мумкин.

Image
Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!