Ла Лига. 26-тур натижалари ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди ва кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйинда Ламин Ямал хет-трик қайд этди. Уларнинг асосий рақобатчиси "Реал Мадрид" эса мухлислари кўз ўнгида "Хетафе"га имкониятни бой берди. Шунингдек, "Атлетико Мадрид" ҳам "Реал Овьедо" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Маълумот учун, айни пайтда каталонияликлар 64 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринни эса 4 очко кам жамғарган "Реал Мадрид" эгаллаб турибди. Кучли учликни “матрасчилар” якунламоқда.

Фикрлар