Ла Лига. 38-тур "Реал"нинг қайси футболчилари учун охирги учрашув бўлиши маълум

"Реал Мадрид" жума куни "Сантьяго Бернабеу"да мавсумдаги охирги уй учрашувини ўтказади. Бу кўплаб футболчилар учун Мадрид клуби сафидаги сўнгги ўйин бўлади.

Ўша куни Гарет Бэйл ва Иско каби футболчилар билан хайрлашув оқшоми ўтказилади, деб хабар берди Mundo Deportivo. Бу рўйхатга Марсело, Марко Асенсио, Дани Себальос ва Мариано Диас ҳам қўшилиши мумкин. Шунингдек, Эден Азар ва Лука Йович каби яна бир қанча футболчиларнинг келажаги ноаниқ.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" муддатидан аввал Ла Лига чемпионлигини расмийлаштирди. 28 май куни мадридликлар "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ финал учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!