Ла Лига. Араухо ҳушини йўқотган, Дембеле яйраган ва Обамеянг дубль қилган ўйинда "Барса" ишончли ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 36-туридан ўрин олган "Барселона" - "Сельта" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Кўк-анорранглилар" сафида Обамеянг дубль қайд этди. Шунингдек, Депай ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бундан ташқари, Усмон Дембеле икки бора шерикларига голли узатма берди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Хави шогирдлари очколари сонини 72 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни банд қилган. 43 очкоси бор виголиклар 11-поғонада бормоқда. 


{game} 3629445{/game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!