Ла Лига. "Атлетико" ишончли ҳисобда "Валенсия"ни таслим қилди
Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Валенсия" учрашувида "матрасчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Гризманн биринчи тайм сўнггида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 57-дақиқада эса Депай орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, "Атлетико" турнир жадвалида "Барселона"дан ўтиб, 3-ўринга чиқиб олди.
Фикрлар