Ла Лига. "Атлетико Мадрид" сафарда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди
"Атлетико" Ла Лигадаги сўнгги учта учрашувида ғалаба қозона олмади. Умумий ҳисоб — 0:4.
Бугун "Атлетико Мадрид" 24-турда сафарда "Райо Вальекано"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунингдек, "Леванте" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва "Бетис"га 0:1 ҳисобида ютқазди.
Шу билан бирга, ўтган пайшанба куни "матрасчилар" Испания Кубоги ярим финалининг илк баҳсида "Барселона'ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳозирда жамоа Испания чемпионати жадвалида 45 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
- Испания - Ла Лига
- Жорий мавсум
Райо Вальекано
- Fran Pérez 40'
- Óscar Valentín 45'
- Nobel Mendy 76'
Тугаган
3
:
0
15.02.2026 20:15
Фикрлар