Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

"Атлетико" Ла Лиганинг 27-турида "Бетис"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бир қанча вазиятлар бўлишига қарамай, 86-дақиқагача гол урилмади. Захирадан майдонга тушган Корреа ажойиб рейди билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва "Атлетико" турнир жадвалида 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. "Бетис" эса 5-поғонага тушиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!