Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани илиб кетди

Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган учрашувда "Атлетико" меҳмонда "Реал Овьедо"ни 1:0 ҳисобида енгди.

94-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Хулиан Альварес ғалаба голини киритди. Бу эса ўйиндаги ягона гол ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бу беллашувдан сўнг "Атлетико" 51 очко билан жадвалда 3-ўринга кўтарилди ва "Вильярреал"ни қўшимча кўрсаткичлар асосида ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!