Ла Лига. "Барселона" кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 21-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Барселона" баҳси меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиндаги ягона гол 18-дақиқада Педри томонидан киритилди. Испаниялик футболчи Левандовскининг пасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Барселона" турнир жадвалида 56 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Эндиликда клубнинг энг яқин таъқибчиси "Реал" билан орадаги фарқ 11 очкога етди.
Фикрлар