Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"ни тор-мор этди

Ла Лига 28-туридан ўрин олган "Барселона" - "Осасуна" учрашуви бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ферран Торрес мазкур учрашувда дубль қайд этди. Шунингдек, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Рики Пуч ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Қийинчиликсиз 3 очк қўлга киритган Хави шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 51 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Испания чемпионати турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 35 очко тўплашган эришган "Осасуна" 11-поғонадан жой олган. 

 

  • Примера Дивизион
  • 28-тур

Барселона

  • Ферран Торрес 14', 21'
  • Пьер-Эмерик Обамеянг 27'
  • Рикард Пуч 75'
4 : 0

14/03/2022, 00:00

Осасуна

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!