Ла Лига. “Барселона” ўз уйида “Реал Мадрид”ни мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лиганинг 35-турида навбатдаги "Эл-Класико" бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 9-дақиқада Маркус Рэшфорд жарима зарбасидан супер гол уриб, ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Дани Ольмонинг ажойиб узатмасидан сўнг Ферран Торрес орадаги фарқни иккитага оширди. Қолган вақт давомида жамоалар бошқа гол ура олмади.

Шу тариқа, каталонияликлар муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Клуб ўз тарихида 29-маротаба олтин медалларни расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!