Ла Лига. "Барселона" умумий 8 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 15-турида “Реал Бетис” ўз уйида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашувда каталонияликлар 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 6-дақиқада мезбонлар футболчиси Антони ҳисобни очди. Аммо Ферран Торрес 11 ва 13-дақиқаларда гол урган ҳолда “кўк-анорранглилар”ни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада эса Барджи жамоанинг учинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Торрес яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, хет-трик қайд этди.
59-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Ламин Ямал ҳисобни янада йириклаштирди. 85-дақиқада “Бетис” аъзоси Льоренте ҳисобни қисқартирди. 90-дақиқада эса Эрнандес 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 5:3 қилди.
Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдларининг очколари 40 тани ташкил этмоқда ва улар турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season
Реал Бетис
- Diego Llorente 85'
- Cucho Hernández 90'
- Antony 6'
06.12.2025 22:30
Барселона
- Roony Bardghji 31'
- Ferran Torres 40'
- Ferran Torres 13'
- Ferran Torres 11'
- Lamine Yamal 59'



Фикрлар