
La Liga. "Barselona"ni mehmonda mag‘lub etgan "Real" peshqadamga aylandi
Ispaniya La Ligasi 10-turidan o‘rin olgan "Barselona" - "Real" uchrashuvi yakuniga etdi. Unda "qaymoqranglilar" 2:1 hisobida zafar quchdi
32-daqiqada David Alaba uzoq masofadan yo‘llagan "pushka"si orqali hisobni ochdi. Hakam tomonidan asosiy vaqtga qo‘shib berilgan daqiqada Lukas Vaskes ikkinchi golni kiritdi. 97-daqiqada Serxio Aguero hisobdagi farqni bittaga qisqartirdi.
Ushbu g‘alaba natijasida "qaymoqranglilar" ochkolari sonini 20 taga etkazib oldi va peshqadamga aylandi. 15 ochko jamg‘argan "ko‘k-anorranglilar" onlayn jadvalda 8-pog‘onani band etgan.
- 90+7'
Учрашув якунланди. Мавсумдаги илк "эл-классико"да мадридликлар устун келди!
- 90+7'
ГОООООООООООООООЛ! "Барса" ҳисобдаги фарқни қисқартирди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Агуэро дарвозага аниқ йўллади!
- 90+6'
"Реал" асосий эътиборни ҳимояга қаратди.
- 90+5'
Табиийки, сўнгги сонияларни каталонияликлар ҳужумда ўтказмоқда.
- 90+4'
ГООООООООООООООЛ! "Реал" ўйин тақдирини деярли ҳал этди!
Асенсионинг зарбасидан сўнг дарвозабондан қайтган тўпни Васкес дарвозага йўллади!
- 90+2'
Жарима майдонига оширилган тўпни яна Куртуа ушлаб олди. "Барса"нинг аксарият ҳужумлари шундай тугамоқда.
- 90+1'
Жароҳат олган Вальверде ўз ўрнини Дани Карвахалга бўшатиб берди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшилди.
- 89'
Куртуа тўпни узоқлаштириш жараёнида томирини тортиб олди. Унга шифокорлар ёрдами керак.
- 88'
Жарима майдони марказига оширилган тўпни Куртуа эгаллаб олди.
- 87'
Винисиус Жуниор ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилди.
- 86'
Винисиус Жуниор майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 85'
Гави ўрнига Люк де Йонг майдонга тушди.
- 84'
Агуэро ўйинга қўшилгани сезилди. Жарима майдони марказига оширилган тўпга Серхио бироз ноаниқ зарба берди.
- 83'
Вальверде ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди.
- 82'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашган Вальверде Пике билан жиддий тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Феденинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин.
- 81'
Агуэро тўпга ета олмади. Навбатдаги ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
- 80'
Ҳакам қўпол хатога йўл қўйди. Ҳимоячидан 1 метр чамаси ортда юрган Роберто офсайдда, деб топилди.
- 80'
Ўйин вақтини чўзгани учун Ферлан Менди огоҳлантирилди.
- 79'
Рақибнинг узоқ давом этган ҳужумини Менди тўхтатиб қолди.
- 77'
Френки де Йонг захирага олинди. Унинг ўрнига Серхи Роберто ўйинга қўшилди.
- 76'
Каталонияликларнинг қанотдан ошираётган тўплари манзилга аниқ етиб бормаяпти.
- 75'
Де Йонг - Модрич дуэлида Луканинг қўли баланд келди.
- 74'
Ансу Фати ўрнига Серхио Агуэро ўйинга қўшилди.
- 73'
Дестнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 72'
Вальверденинг ўткир бурчакдан берган зарбаси тўрга ташқи томондан тегди.
- 72'
Родриго ўз ўрнини Федерико Вельвердега бўшатиб берди.
- 71'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
- 69'
Фати ҳужумда фол ишлатди. Ҳакам карточкага арзийдиган вазият учун оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 68'
Винисиус берган пасни Тер Штеген ушлаб олди. Бензема кузатувчи ролида.
- 67'
Кроос зарба бериш позициясидан фойдалана олмади. Ортдан етиб келган Коутиньо яхши ҳаракат қилди.
- 66'
Бир неча дақиқалардан бери мадридликлар тўпни ўз қўллари остида ушлаб турибди.
- 65'
Жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа муштлари билан уриб юборди.
- 64'
Техник ҳаракат кўрсатган Фатини Васкес йиқитди. "Барса"да анча қулай стандарт вазият.
- 63'
Филиппе Коутиньо рақиб жарима майдони ичида қоида бузди.
- 62'
Карим Бензема жарима майдони ичидан зарба берди. Тер Штегендан сейв!
- 61'
Крооснинг бурчакдан оширган тўпи қайтарилди.
- 60'
Жарима майдони ичига кирган Винисиус зарба бера олмади. Ортдан етиб келган Дест тўпни узоқлаштирди.
- 59'
Тўп назорати бўйича деярли тенглик. 51:49, "Барса"да кичик устунлик.
- 58'
Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Пике сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 57'
Тўп жарима майдони ичида Крооснинг қўлига тегди. Аммо аввалроқ, унга нисбатан қоида бузилганди.
- 57'
Жарима майдони марказига оширилган тўпга де Йонг ета олмади.
- 56'
Ансу Фатининг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди.
- 55'
Родриго "Дестона" зарба берди. Тўп анча ноаниқ кетди.
- 55'
Мендининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 54'
Ферлан Менди Гавининг оёғини босиб олди.
- 53'
Қарши ҳужумга қочаётган Родригони Альба қоида бузиш эвазига тўхтатди.
- 52'
Биринчи таймдагидек, томонлар чап қанотдан анча кўп фойдаланяпти.
- 50'
Родригонинг жарима майдони марказига оширган тўпи Бенземага қадар етиб бормади.
- 49'
Фатининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Куртуа ушлаб олди.
- 49'
"Реал" ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпти.
- 48'
Маълум бўлишича, бугунги баҳсни 82 мингдан зиёд мухлис бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.
- 47'
Гарсия марказда тактик фол эвазига рақиб қарши ҳужумини тўхтатди.
- 47'
Жарима майдонига оширилган тўпга Депайдан олдин ҳимоячи етиб келди.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида "Барса"да ўзгариш: Коутиньо Оскар Мингеса ўрнига майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшилди.
- 44'
Фатининг яқин масофадан берган зарбасини Алаба қайтариб қолди. Давиддан сейв!
- 43'
Бўлим сўнгига келиб "кўк-анорранглилар" босимни оширди. Уларга гол кўпроқ керак.
- 42'
Жарима майдони ичида бу сафар Гарсия ва Бензема курашди. Натижада, иккиси ҳам йиқилиб тушди.
- 41'
"Барса" кетма-кет икки бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳар иккиси муваффақиятсиз.
- 39'
Тўп ҳужумда Каземиронинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 38'
Жарима майдонига оширилган тўпни Кроос дарвозага йўллади. Альба тўп йўлига тўқаноқ бўлди.
- 37'
Эрик Гарсия узоқ масофадан зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ҳимрочига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 36'
Куман шогирдлари эрта прессинг уюштириб, рақибни ўз ярим майдонида тўхтатишга ҳаракат қиляпти. Жавобан, "Реал" кроослардан фойдаланмоқда.
- 35'
Бурчакдан оширилган тўпни Пике дарвозага йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 34'
Жарима майдони яқинида мезбонлар стандартга эга бўлди.
- 33'
Ҳисобда ортда қола бошлаган "блаугранас" дарҳол олдинга ташлана бошлади.
- 32'
ГООООООООООООООЛ! "Реал" ҳисобни очди!
Родригодан пас қабул қилиб олган Алаба кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди!
- 31'
Мемфис Депайнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 30'
Ўйиннинг дастлабки ярим соати ортда қолди. Тўп назорати бўйича устунлик "Реал"да: 54 - 47!
- 29'
Бенземанинг зарбаси хавфли чиқди. Аммо Карим офсайддалиги учун хуштак чалинди.
- 28'
Ҳар икки томоннинг чап қаноти анча фаол ҳаракат қиляпти. У ерда Винисиус, бу ерда Депай.
- 27'
Депайнинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Куртуа ушлаб олди.
- 26'
Васкес жарима майдони яқинида қоида бузди. "Барса"да стандарт вазият.
- 25'
ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ! Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Дест яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Бу вазият ҳали унинг тушига ҳам кириб чиқмаса эди.
- 24'
Бирга-бир вазиятга чиқиб, Тер Штегенни 2 бор алдаган Жуниорнинг зарбаси қайтарилди. Аммо у офсайдда бўлганлиги туфайли ўйин тўхтатилди.
- 23'
Айни дақиқаларга келиб Винисиус қолганлардан бироз ажралиб турибди.
- 22'
Мадридликлар реферидан ВАРни кўришни талаб қилмоқда. Ҳакам эса, пенальти йўқлигини қатъий таъкидлади.
- 21'
Жарима майдони ичида Винисиус йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини айтди.
- 20'
"Қироллик клуби" вакиллари асосан, узун паслар эвазига олдинга ўтмоқда.
- 18'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Ҳозиргача, дарвозаларга зарба берилмади.
- 16'
Мендига нисбатан қоида бузган Фати ҳакамга эътироз билдирди. Ҳакам уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.
- 15'
"Барса"нинг тезкор қарши ҳужуми де Йонг берган ноаниқ пасдан кейин якунланди.
- 14'
Бурчак тўпидан сўнг дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади.
- 13'
Спринтда рақибини ортда қолдирган Винисиус марказга пас узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 12'
12-дақиқага келиб Анчелотти шогирдлари илк бор рақиб жарима майдони атрофида кўриниш берди.
- 11'
"Қаймоқранглилар"нинг ўнг қанотида ўйнаётган Васкес бир неча хатога йўл қўйиб улгурди. Бу сафар у Депайга нисбатан жиддий қоида бузди.
- 10'
Дастлабки 10 дақиқаликда хавфли ҳужум юзага келмади. Ҳозирча, томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.
- 8'
Лукас Васкес рақиб босимини кўтара олмай, тўпни йўқотди.
- 7'
"Кўк-анорранглилар" эрта прессинг уюштирмоқда. Бу ўз самарасини берди ва Куртуа тўпни йўқотди.
- 6'
Кутилганидек, Куман шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 5'
Илк тўқнашув юз берди. Бускетс марказда Кроосни йиқитди.
- 4'
Каталонияликлар рақиб жарима майдони атрофида тўпни бир-бирига ошириб, мудофаадаги ожиз нуқтани қидиряпти.
- 3'
Жамоадоши узатган тўпга Фати ета олмади ва йиқилиб тушди.
- 3'
Ўнг қанотдан олдинга ўтган Родриго тўпни узоқлаштириб юборди ва уни йўқотди.
- 2'
Мадридликлар илк сониялардан тўп назоратига урғу бермоқда.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Сардорлар ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди. Ҳозир бошланади.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. "Камп Ноу" мухлислар билан тўлган!
Fikrlar