Ла Лига. Бенземанинг 3 голи "Реал"га 3 очко келтирди

"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, мадридликларнинг ҳар уччала голига Карим Бензема муаллифлик қилди.

Шу тариқа "қироллик клуби" ҳисобидаги очколар сони 64 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 3-ўринни эгаллаб турибди. Бильбаоликлар эса 46 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!