
Ла Лига. Бенземанинг 89-дақиқада киритган голи "Реал"га 3 очко келтирди
Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 3-дақиқада Хуан Эрнандеснинг голидан сўнг меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. 25-дақиқада эса Иско мувозанатни тиклашга эришди.
62-дақиқада Карим Бенземанинг узатмасидан сўнг Дани Себальос рақиб дарвозасини ишғол этиб, "қироллик клуби"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ кўп ўтмасдан Хавьер Этчейта Люка Зидан қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада эса тиниб-тинчимас Бензема ўзининг ажойиб голи билан мадридликларга 3 очко келтирди.
Бугунги муваффақият натижасида "Реал" ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда қолди. 22 очкоси бор "Уэска" эса ҳамон сўнгги поғонанини эгаллаб турибди.
Фикрлар