
Ла Лига. Бенземанинг икки голи "Реал"га иродали ғалабани тақдим этди
Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал Даставвал 39-дақиқада Марк Кардона Кейлор Навас дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.
Аммо Карим Бенземанинг 59 ва 81-дақиқаларда киритган икки голи "қироллик клуби"га 3 очко келтирди.
Бугунги ғалабадан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 60 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Пешқадам "Барселона" ҳисобида эса 70 очко мавжуд.
Фикрлар