Ла Лига Эден Азарни юбилей билан табриклади

Испания Ла Лигаси ва "Реал" бельгиялик вингер Эден Азарни 30 ёшга тўлгани билан табриклади.

Ла Лига ўз твиттер саҳифасида Азарга "Реал"да орзу қилган барча мақсадларига эришишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар "Реал" сафига 2019 йилнинг ёзида 100 миллион евро эвазига “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби”да 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!