
Ла Лига. Каталонияликлар сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолишди
Ҳозиргина Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган “Леванте” ҳамда “Эспаньол” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Айтиш лозимки, учрашувда майдон эгалари 3 очкони қўлга киритишлари ҳам мумкин эди. Бироқ, Баптистаонинг 90+1 дақиқада киритган голи каталонияликларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Леванте" - "Эспаньол" - 1:1
Голлар: Моралес, 55 - 1:0, Баптистао, 90+1 - 1:1.
"Леванте": Ойер, Лопес (Коке, 58), Робер, Альмада, Луна, Иви, Лукич, Дукуре (Кампанья, 81), Моралес, Паццини, Садику (Боатенг, 46).
"Эспаньол": Диего Лопес, Нварро, Давид Лопес, Дуарте, Карикол, Дардер (Хурадо, 76), Санчес, Гранеро, Пьятти (Мелендо, 66), Лео, Морено.
Фикрлар