Ла Лига клуби Италияга бормаслик учун техник мағлубиятга ҳам рози

Испаниянинг "Хетафе" клуби УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Интер"га қарши ўйинни Италияда ўтказилишини хоҳламаяпти. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар бермоқда.

"Агар ҳеч нарса ўзгармаса, у ҳолда биз Италияга бормаймиз. Биз УЕФА ва Испания футбол федерациясига Миландаги ўйинни муқобил жойда ўтказишни сўраб мурожаат қилдик. Агар бизга техник мағлубият ёзилса, майли ёзилаверсин. Аммо, мен таваккал қилишни истамайман", - дейди клуб президенти Анхель Торрес.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" – "Хетафе" учрашуви 12 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Италияда эса 10 мингдан ортиқ инсон коронавирусга чалинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)