Ла Лига. Левандовски дубль қилган ўйинда "Барселона" "Вильярреал"ни йирик ҳисобда таслим этди
Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Вильярреал" баҳси якунига етди. Мазкур баҳсда "кўк-анорранглилар" йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Ўйинда Левадовски дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Фати ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Каталония клуби очколари сонини 25 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар