Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га ғалаба келтирди

TIGGO 2 PRO

Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган навбатдаги баҳсда "Вильярреал" ва "Реал Мадрид" жамоалари тўқнаш келди.

Мазкур ўйин тақдири биринчи бўлимнинг ўзида ҳал бўлди - 1:2.

Дастлаб 8-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Маркос Фойт жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтгач Килиан Мбаппе кучларни тенглаштирган бўлса, унинг 23-дақиқадаги иккинчи голи меҳмонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" навбатдаги муҳим 3 очкони қўлга киритди ва турнир пешқадамига айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!