Ла Лига. Месси “Барселона”ни мағлубиятдан сақлаб қолди, аммо жамоа 3-ўринга тушиб кетди

 

Испания чемпионати 17-турида “Барселона” сафарда “Вильярреал” меҳмони бўлди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 49-дақиқасида Сансоне ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Месси жарима зарбасини қойилмақом бажариб, каталонияликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.

"Барселона" мазкур ўйиндан кейин учинчи ўринга пастлади. 

Вилярреал – Барселона 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар:  1:0 – 49 Сансоне, 1:1 – 90 Месси.

Вилярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Мусаккьо (Альваро Гонсалес, 87), Руис, Коста, Дос Сантос, Тригерос, Сориано, Сориано (Родри Эрнандес, 83), Сансоне, Пато (Кастильехо, 76).

Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Маскерано, Дин (Турон, 71), Андре Гомеш (Суарес, 68), Бускетс, Иньеста, Неймар, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар:   Коста (70), Серджи Роберто (78), Сансоне (78), Пике (83).

Четлатиш:  Коста (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!