Ла Лига президенти: Биргина Мессини деб регламент ўзгартирилмайди

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас "Барселона" Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш учун регламентни четлаб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш -мишларни рад этди. Аввалроқ, "Хетафе" президенти аргентиналик футболчини Испанияда сақлаб қолиш учун лига раҳбариятига муросага келишни тавсия қилганини айтганди.

“Ҳа, мен клуб билан Месси ҳақида гаплашдим. Аммо у фаолиятини Каталонияда давом эттириши учун регламентга ўзгартириш киритиш ҳақида гап бўлмади", - деди Тебас Марcа нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, олти карра "Олтин тўп" соҳиби ҳали ҳам расман эркин агент ҳисобланади.

Бундан аввалроқ "Барселона" ҳали янги шартнома имзоламаган Мессини машғулотларга қўймаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!