Ла Лига президенти Бундеслигага ҳавас қиляпти

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Бундеслигада мавсумнинг тиклангани ва Испанияда бу қачон содир бўлиши ҳақида гапирди.

“Мен Германия футбол лигаси бош директорини табрикладим. Улар жуда катта иш қилишди. Бу ҳақиқий намуна ҳисобланади. Примера ҳам тезроқ тикланишини хоҳлайман. Биз чемпионатни 12 июндан давом эттиришни кўзлаб турибмиз. Бу вазиятда мухлислар муаммоси энди муҳокама қилинмайди”, - дейди Тебас.

Ла Лигада мавсум март ойи бошида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган эди. Ҳозирда чемпионатда “Барселона” пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!