Ла Лига президенти Мессининг "Манчестер Сити"га ўтишидан нега ташвишланмоқда?
Ла Лига президенти Хавьер Тебас “Барселона” форварди Лионель Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши мени ташвишлантиради. Чунки, “Сити” қоидаларни бузган ҳолда рақобатлашади. Бу борада эътироз билдирган фақат мен эмас. Клопп ва Моуриньо ҳам шу фикрда.
Коронавирусми, коронавирус эмасми, пандемиями, суперпандемиями, “Сити”га барибир. Улар бошқача қоидалар билан ўйнайди”, - деди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" шу йил молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун УЕФА томонидан 2 йилга еврокубоклардан дисквалификация қилинган эди. Аммо улар ушбу қарордан норози бўлиб, УЕФАни халқаро спорт арбитраж судига берди. Натижада, суд УЕФАнинг қарорини бекор қилди ва "Сити"нинг дисквалификациясини олиб ташлади.
Фикрлар