Ла лига президенти: ПСЖ ва "Манчестер Сити" Европа футболига катта муаммони олиб кирди
Испания Ла лигаси президенти Хавьер Тебас "Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Сити" раҳбариятини футболчиларнинг маошини кўтариб юборганликлари учун танқид қилди.
"Европа футболида маош миқдори 15 фоизга ошиб кетди, чунки ПСЖ ва "Сити" футболчиларга клуб даромадларидан эмас, нефть ва газдан келадиган пуллар орқали маош тўламоқда.
Уларнинг ҳомийлари "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"никидан кўпроқ. Иккала клуб раҳбариятининг бу ишлари ортидан футболда катта муаммо пайдо бўлмоқда", - дейди Тебас.
Фикрлар