Ла Лига президенти Винисиуснинг "Олтин тўп"ни ютиш имконияти ҳақида гапирди

Хавьер Тебас Винисиус Жуниорнинг "Олтин тўп" учун имкониятларини баҳолади.

- Винисиус "Олтин тўп"га лойиқми?

- Ҳа. У ажойиб футболчи. Агар у бу йил ғалаба қозона олмаса, рейтингда иккинчи ўринни эгаллайди. У албатта бир кун келиб бу совринни олади.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, Карвахалнинг "Олтин тўп"ни ютиш имкониятлари Винисиусдан кўра пастроқ, - деди Ла Лига президенти.

Маълумот учун, "Олтин тўп" учун номзодлар 5 сентябр куни эълон қилинди. Мукофот 28 октябр номзодлардан бирига топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!