Ла Лига қачон бошланади? 3 та сана тахмин қилинмоқда

Ла Лига президенти Хавьер Тебас мавсум давом эттирилиши мумкин бўлган 3 та санани айтди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Испанияда мавсум 28 май, 6 июнь ёки 28 июндан бошлаб давом эттирилиши мумкин.

Агар, мавсум давом эттирилмаса, клублар 1 миллиард евро зарар кўришади. Ўйинлар мухлисларсиз ўтказилган тақдирда эса ушбу зарар 300 млн евро, мухлислар билан ўтказилса 150 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!