Ла Лига. Қизил карточка, тўхтамаётган "Реал" ёхуд Мадрид дербисида "қироллар"нинг қўли баланд келди

Испания Ла Лигаси 6-тури доирасидаги "Атлетико" - "Реал" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган беллашувда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Қаймоқранглилар"нинг голларига Родриго ва Вальверде муаллифлик қилган бўлса, "матрасчилар"нинг ягона голи Эрмосо номига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин Карло Анчелотти жамоаси ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди ва турнир жадвалида етакчиликни қайтариб олган ҳолда кучли бешлик чемпионатларида очко йўқотмаган ягона жамоага айланди.

  • Примера Дивизион
  • 6-тур

Атлетико Мадрид

  • Марио Эрмосо 83'
1 : 2

19/09/2022, 00:00

Реал Мадрид

  • Родриго 18'
  • Федерико Вальверде 36'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!