Ла Лига раҳбари Бензема ва Левандовскидан ким кучли эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас испан грандлари “Реал” ва “Барселона”да тўп тепаётган икки ҳужумчи орасида кимни энг яхши деб билиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Гап "Барселона" футболчиси Роберт Левандовски ва "Реал" ҳужумчи Карим Бензема ҳақида кетмоқда.

“Ким яхшироқ, Бензема ёки Левандовски? Мен "Реал" Мадрид мухлисиман, шу боис, Бенземани энг яхшиси деб ҳисоблайман”, - дея Тебаснинг сўзларини журналист Гонсало Палафокс.

Карим Бензема ўтган мавсумни ажойиб ўтказди. Француз форварди айни пайт "Олтин тўп" учун асосий даъвогар саналади. Роберт Левандовскига келсак, у ёзги трансфер ойнасида "Бавария"дан "Барселона"га ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!