Ла Лига раҳбари Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақида гапирди

Ла Лига раҳбари "Реал" Мадрид ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олишига ишонмоқда.

"Умид қиламанки, Мбаппе Ла Лигага ўтади.

Агар мендан мухлис сифатида сўрасангиз, Мбаппе шу ёзда ПСЖни тарк этади, деб ўйлайман, чунки УЕФА молиявий жиҳатдан анча назоратга олинган ва ПСЖда жуда катта маош бор. ПСЖ юкни тушириши керак.

Ўйлайманки, "Реал" Мадридда бу трансферни амалга ошириш имконияти бор", - дейди Хавьер Тебас.

Маълумот учун, сўнгги вақтларда Мбаппенинг "қироллик клуби"га ўтиши ҳақида хабарлар анча кўпайиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!