
Ла Лига. "Реал" - чемпион!
Ла Лига 35-туридан ўрин олган "Реал" - "Эспаньол" баҳси якунига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Қироллик клуби" сафида Родриго дубль қайд этди. Шунингдек, Асенсио ҳамда Бензема ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 81 тага етказиб олган ҳолда, муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилди. 39 очкоси бор Каталония клуби 13-поғонани банд этган.
Фикрлар