Ла Лига. Реал" ишончли ғалабани қўлга киритиб, пешқадамга айланиб олди

Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Реал" - "Мальорка" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Дастлаб, 35-дақиқада Мурики меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Тайм тугашига яқин Вальверде ўйинда мувозанатни тиклади. 72-дақиқада Винисиус "қироллик клуби"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақт якунланиши арафасида Родриго ҳам номини таблога ёздириб қўйди. 90+3 дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Рюдигер ўйинга нуқта қўйди. 

Очколари сонини 15 тага етказиб олган Анчелотти шогирдлари Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!