Ла Лига. "Реал" кутилмаганда ўз майдонида очко йўқотди

Испания Ла Лигасининг 7-тури доирасидаги "Реал" - "Осасуна" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда "қироллик клуби" кутилмаганда дуранг ўйнади - 1:1.

Ўйиндаги ҳисоб майдон эгалари томонидан очилди. 42-дақиқада Винисиус Жуниор ажойиб гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймнинг 50-дақиқасига келиб, ўйиндаги ҳисоб тенглашди. "Осасуна" футболчиси Кике Гарсия "қаймоқранглилар" дарвозасини ишғол қилиб, таблодаги натижани 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашларга бой бўлди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. 

Таъкидлаш керакки, Карим Бензема 79-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!