Ла Лига. “Реал” ўз майдонида “Эйбар”дан устун келди

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 9-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Эйбар” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда мадридликлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Дасталбки гол автогол сифатида баҳоланган бўлса, иккинчи голга Марко Асенсио муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Марсело эса учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Испания Ла лигаси. 9-тур

Реал Мадрид – Эйбар 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 18, автогол Паулу Оливейра, 2:0 – 28 Асенсио, 3:0 – 82 Марсело.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Тео, Начо, Рамос, Иско (Васкес, 71), Каземиро, Асенсио (Бензема, 64), Модрич, Себальос (Марсело, 71), Роналду.

Эйбар – Дмитрович, Паулу Оливейра, Ломбан, Хосе Анхель, Арбилья, Ривера, Жордан, Инуи, Эскаланте (Энрик, 79), Капа (Пенья, 73), Шарлес (Кике, 63).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (23), Шарлес (24).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!