Ла Лига. "Реал" қийин ғалабани қўлга киритди

Испания Ла Лигаси 14-тури доирасидаги "Реал" - "Кадис" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қироллик клуби"нинг голларига Эдер Милиато ва Тони Кроос муаллифлик қилган бўлса, Лукас Перес меҳмонларнинг ягона тўпига муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "Реал" 14 ўйиндан кейин 35 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда кетаётган бўлса, "Кадис" 11 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!