Ла Лига. "Реал" қийинчилик билан ғалаба қозонди, Бензема икки бор пенальтидан фойдалана олмади
Ла Лига 33-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Реал" ўйини якунига етди. Унда "қаймоқранглилар" 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 12-дақиқада Алаба ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Будимир мувозанатни тиклади. Тайм сўнггида Асенсио жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашув тугаши арафасида Васкес фарқни иккитага етказиб қўйди.
Қайд этиш лозим, ушбу беллашувда Карим Бензема иккита пенальтини кўкка совурди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда мадридликлар 78 очко билан Ла Лига пешқадами бўлиб турибди. 44 очкоси бор "Осасуна" 9-поғонани банд этган.
Фикрлар