Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлуб бўлди

BEPUL PROPAN

Испания Ла Лигасининг 30-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. 
 
Ушбу турда Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 
 
Беллашувнинг 13-дақиқасида Винисиус Жуниор панальтидан фойдалана олмаган бўлса, 2 дақиқа ўтиб Диакаби ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гарчи Винисиус 11 метрлик пенальтини голга айлантира олмаган бўлса ҳам иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Шу билан бирга, қўшиб берилган дақиқаларнинг 5-сида Уго Дуро жамоасини олдинга олиб чиқди. 
 
Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" "Барселона"дан 3 очко ортда қолмоқда, каталонияликлар эса бу турдаги ўз учрашувини бугун тунда "Бетис"га қарши ўтказади.

  • Испания - Ла Лига
  • Регулярный сезон

Реал Мадрид

  • Vinícius Júnior 50'
Окончен
1 : 2

05.04.2025 19:15

Валенсия

  • Mouctar Diakhaby 15'
  • Hugo Duro 90'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию