Ла Лига. "Севилья" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Атлетико" эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди
Ла Лига 18-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Гетафе" ва "Гранада" - "Севилья" баҳслари бўлиб ўтди.
"Матрасчилар" таркибида Гризманн дубль қилган бўлса, Мората битта гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сафидан эса Майорал ва Родригеслар жавоб қайтарди ва сўнгги дақиқаларда Байорал ўйиндаги 6-голни урди.
Шу тариқа, "Атлетико" 1 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.
"Севилья" эса "Гранада" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда зафар қучди.
Дастлаб, Педроса ҳисобни очган бўлса, Окампос орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 49-дақиқада эса Рамос ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Мазкур баҳсдан кейин "Севилья" турнир жадвалида 13-ўринга жойлашди.
Фикрлар