Ла лига тарихида гол уриш бўйича рекордлар (1-қисм)

Испания чемпионати рекордлар китобида Роналду ва Месси номлари жуда кўп қайд этилган.

Биз сизнинг ҳукмингизга Ла лигада гол уриш бўйича ўзига хос рекордлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Энг яхши тўпурар: Лионель Месси - 320 гол
"Барселона" ҳужумчиси Месси 2004 йилдан буён Испания чемпионатида 320 та голга муаллифлик қилган. Аргентиналик футболчи охирги 8 мавсумда чемпионатда 20 тадан ортиқ гол уриб келмоқда. У 3 марта Ла лига тўпурарига аталган бош совринга эга чиққанини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

Бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи: Лионель Месси - 50 гол
Лео 2011/2012 йилги мавсумда 38 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозаларини 50 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Ўша мавсумда ҳужумчи "Реал" етакчиси Криштиану Роналдудан 4 та гол кўп урган ҳолда "Пичичи" совринига эга чиққан.

Давоми Фурқат Юсупов блогида