Ла Лига. "Валенсия" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Валенсия" - "Реал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Мадридликлар жарима майдонига узатган тўпларини майдон эгалари қайтармоқда.

  • 90+4'

    Рамос ҳужумда қоида бузди. "Реал"нинг кучи етмаяпти.

  • 90+2'

    Мариано Диаснинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+1'

    Мадридликлар бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 90'

    Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Реал" футболчилари ҳужумда деярли завф туғдира олмаяпти.

  • 86'

    Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Доменек жазоланди.

  • 83'

    Уго Гилямон огоҳлантирилди.

  • 80'

    Ли Кан Ин ўрнига Кевин Гамейро майдонга тушди.

  • 76'

    Бензема ва Вальверде ўрнига Мариано Диас ҳамда Тони Кроос майдонга тушди.

  • 72'

    "Реал" футболчиларига характер етишмаяпти.

  • 70'

    Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 67'

    "Қироллик клуби"ни йирик ҳисобда мағлуб этаётган мезбонлар ҳужумга ўтишда давом этмоқда!

  • 65'

    Черишев ҳамда Вальверде ўзаро жиддий тўқнашиб кетди. Федерикога тиббий ёрдам керак!

  • 64'

    Винисиус ҳамда Асенсио ўрнига Эдегор ва Родриго майдонга тушди.

  • 63'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Солер хет-трик қайд этди!

    Карлос Солер бу сафар ҳам тўпни ўзидан ўнгга тепди ва Куртуани ожиз қолдирди.

  • 62'

    Рамос огоҳлантирилди.

  • 62'

    Видеотакрорларни бу сафар ҳам ўз кўзи билан кўрган ҳакам яна пенальти белгилади.

  • 60'

    Жарима майдони ичида Рамос қўли билан тўпни қайтариб юборди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди.

  • 59'

    Бу сафар зарба берган Асенсионинг уринишини ҳам Доменек қайтарди.

  • 57'

    Вальверденинг яқин бурчакка йўналтирган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 54'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Солер ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Тўп қаршисига яқинлашган Карлос бу сафар ўзидан ўнг бурчакка зарба берди. Тўп йўналишини топган Куртуа жамоасини голдан сақлаб қола олмади.

  • 52'

    Марсело огоҳлантирилди.

  • 51'

    Марсело ўз жарима майдонидаМакси Гомесга нисбатан қоида бузди. Ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгилади.

  • 48'

    Ли Кан Ин хавфли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Бенземага бирга-бир вазиятга чиқиб бориши учун тезлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    Модричнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 45+3'

    Мезбонлар тўпни олиши ҳамоноқ, ҳужумга ўтмоқда. 

  • 45+2'

    Мадридликлар гол умидида олдинга бормоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшилди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Валенсия" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
    Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 44'

    Ҳакам яна бир бор ВАРга мурожаат қилмоқда. Куртуа тўпни дарвоза ичидан олиб чиққан бўлиши мумкин.

  • 43'

    "Валенсия" гол уришига бир баҳя қолди! Куртуа дарвоза чизиғидан тўпни олиб чиқди.

  • 41'

    Тезкор қарши ҳужумга югураётган Асенсиони қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Солер сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 39'

    "Валенсия"нинг эрта прессинги меҳмонлар ҳимоясида паларартишлик келтириб чиқармоқда.

  • 37'

    Майдон эгалари голдан руҳланган ҳолда, кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 35'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Солер барибир ҳисобни тенглаштирди!
    Ўзидан чап бурчакка тўпни йўналтирган Карлоснинг зарбасига Куртуа тегди. Бироқ тўп барибир дарвозадан жой олди.

  • 34'

    Ҳакамнинг қарори муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

  • 33'

    Хиль Монсано видеотакрорларни ўз кўзи билан кўришга борди ва голни бекор қилди. Пенальти қайтадан амалга оширилади.

  • 31'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан офсайд эҳтимолини текширишни сўради.

  • 30'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Валенсия" ҳисобни тенглаштирди.
    Биринчи зарбани Куртуа қайтарди, Солернинг иккинчи зарбаси тўсинга тегди. Ва ниҳоят, учинчи зарбада Юнус Муса тўпни дарвозага киритди.

  • 29'

    Жарима майдони ичида тўп Васкеснинг қўлига тегди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 27'

    Майдон эгалари ҳам секин-аста фаолликни оширмоқда.

  • 25'

    "Кўршапалаклар" голга реакция билдира олди. Яхши ҳужум ташкил этилди, бироқ Черишев ўз имкониятини голга айлантира олмади.

  • 23'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Бензема ҳисобни очди!

    Узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган Каримнинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 22'

    Жарима майдонида Гайя Рамосга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 21'

    Рачич Асенсионинг либосидан ушлаб қолди. Меҳмонларда стандарт вазият.

  • 18'

    "Реал"нинг ҳужумлари нисбатан хавфлироқ чиқмоқда.

  • 16'

    Бенземанинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 15'

    Мадридликлар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, рақибнинг ожиз нуқтасини изламоқда.

  • 13'

    Модричнинг зарбаси хавфли чиқди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 12'

    Модрич жамоаси қарши ҳужумини бошламоқчи эди. Бироқ у чалиб йиқитилди.

  • 10'

    Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Жарима майдонига бу сафар узатилган тўпга Бензема ета олмади. Ҳимоячи илдам ҳаракат қилди.

  • 7'

    "Валенсия" фаолликни тўхтатмаяпти. Уларнинг режасида тезкор гол уриш бор кўринади.

  • 5'

    Марселонинг марказга узатган тўпи ҳимоячидан ўтмади.

  • 4'

    Бурчакдан оширилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 2'

    Майдон эгалари ўйинни ҳужум билан бошлади. Рамос рақибига яхши позицияга чиқиб бориш имкониятини қолдирмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!