Ла Лига янги мавсум учун тақвимни эълон қилди. Илк "эл-класико" қачон?

Ла Лига 2022/2023 йилги мавсум учун тақвимни эълон қилди. Унга кўра, 1-тур учрашувлари 13-14 август кунлари бўлиб ўтади. Қуйида илк тур жуфтликлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

«Атлетик» — «Мальорка»;
«Барселона» — «Райо Вальекано»;
«Бетис» — «Эльче»;
«Сельта» — «Эспаньол»;
«Кадис» — «Реал Сосьедад»;
«Осасуна» — «Севилья»;
«Альмерия» — «Реал»;
«Хетафе» — «Атлетико»;
«Вальядолид» — «Вильярреал»;
«Валенсия» — «Жирона».

Шунингдек, икки "эл-класико" баҳси ўтказиладиган саналар билан ҳам танишинг.

«Реал» — «Барселона» (16 октябрь);
«Барселона» — «Реал» (19 март).
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!