Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

"Барселона"ни бошқараётган германиялик мутахассис чемпионатдаги тўртта ўйинда 13:3 ҳисобидаги тўртта ғалабага эришди.
Каталонияликлар "Валенсия" (2:1), "Атлетик" (2:1), "Райо Валекано" (2:1) ва "Валядолид" (7:0) клубларини мағлуб этишди.

Номинацияда Марселино Гарсия Торал "Вилярреал" ва Луис Гарсия "Алавес" ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!